ҚўнғироқТелеграм орқали буюртма
Телеграмда ёзиш
Бош саҳифа/Рецептлар/Товуқли Цезарь салати
Товуқли Цезарь салати

Товуқли Цезарь салати

Қарсилдоқ салат барглари, қовурилган товуқ, пармезан ва қотирилган нон бўлакчалари — машҳур салатнинг уй усули.

30 дақиқа4 кишилик

Масаллиқлар

  • Бақ-бақ товуқ кўкрак гўшти — 500 г
  • Салат барглари (ромен ёки айсберг) — 1 бош
  • Оқ нон — 4 бўлак
  • Пармезан пишлоғи — 50 г
  • Черри помидор — 200 г
  • Ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ
  • Саримсоқ — 2 тишча
  • Туз, қора мурч — таъбга кўра
  • Соус учун: майонез — 4 ош қошиқ, горчица — 1 чой қошиқ, лимон шарбати — 1 ош қошиқ, саримсоқ — 1 тишча, қирғичдан ўтказилган пармезан — 2 ош қошиқ

Тайёрлаш

  1. Кўкрак гўштини муздан туширинг, қуритинг, туз ва мурч сепинг.
  2. Товада 1 ош қошиқ ёғда ҳар томонини 6–⁠7 дақиқадан пишгунча қовуринг, 5 дақиқа дам олдириб, тилимларга кесинг.
  3. Нонни кубик қилиб тўғранг, қолган ёғ ва эзилган саримсоқ билан аралаштириб, товада ёки духовкада қарсилдоқ бўлгунча қизартиринг.
  4. Соус учун майонез, горчица, лимон шарбати, эзилган саримсоқ ва пармезанни аралаштиринг.
  5. Салат баргларини ювиб, қуритинг, қўлда йирик бўлакларга бўлинг ва соуснинг ярми билан аралаштиринг.
  6. Ликопчага салат, товуқ, ярмига кесилган помидор ва нон бўлакчаларини теринг, қолган соусни қуйиб, пармезан сепиб тортинг.

Рецептдаги маҳсулотларимиз

Барча маҳсулотлар →

Бошқа рецептлар

Барча рецептлар →
Товуқ паловЎзбек дастурхонининг қироли — товуқ гўшти билан енгилроқ ва тезроқ тайёрланадиган палов.90 дақиқа6 кишилик
Товуқ шўрваКартошка ва сабзавотли тўйимли уй шўрваси — совуқ кунлар учун энг яхши таом.90 дақиқа6 кишилик
Кўмирда товуқ шашликБақ-бақ шашлиги тайёр зираворланган ҳолда келади — фақат сихларга териб пишириш қолади.30 дақиқа4 кишилик