ҚўнғироқТелеграм орқали буюртма
Телеграмда ёзиш
Бош саҳифа/Рецептлар/Товуқ шўрва
Товуқ шўрва

Товуқ шўрва

Картошка ва сабзавотли тўйимли уй шўрваси — совуқ кунлар учун энг яхши таом.

90 дақиқа6 кишилик

Масаллиқлар

  • Бақ-бақ бутун бройлер товуқ ёки товуқ сони — 1–⁠1,5 кг
  • Картошка — 4 дона
  • Сабзи — 2 дона
  • Пиёз — 1 дона
  • Булғор қалампири — 1 дона
  • Помидор — 1 дона
  • Сув — 3 литр
  • Туз, қора мурч, зира — таъбга кўра
  • Кўкатлар — тортиш учун

Тайёрлаш

  1. Товуқни музлатгичнинг пастки жавонида муздан туширинг ва катта бўлакларга бўлинг.
  2. Қозонга солиб, совуқ сув қуйинг, қайнатиб, кўпигини олиб туринг.
  3. Бутун пиёз ва йирик тўғралган сабзини қўшиб, паст оловда 40 дақиқа қайнатинг.
  4. Йирик тўғралган картошка, қалампир ва помидорни солинг, туз ва зираворларни қўшинг.
  5. Картошка пишгунча яна 20–⁠25 дақиқа қайнатинг.
  6. Пиёзни олиб ташланг, кўкатлар сепиб, иссиқ ҳолда тортинг.

Рецептдаги маҳсулотларимиз

Барча маҳсулотлар →

Бошқа рецептлар

Барча рецептлар →
Товуқ паловЎзбек дастурхонининг қироли — товуқ гўшти билан енгилроқ ва тезроқ тайёрланадиган палов.90 дақиқа6 кишилик
Кўмирда товуқ шашликБақ-бақ шашлиги тайёр зираворланган ҳолда келади — фақат сихларга териб пишириш қолади.30 дақиқа4 кишилик
Товуқ димламаТовуқ ва сабзавотлар сув қўшилмасдан, қатлам-қатлам ўз шарбатида димланадиган анъанавий таом.100 дақиқа6 кишилик