ҚўнғироқТелеграм орқали буюртма
Телеграмда ёзиш
Бош саҳифа/Рецептлар/Сметанада товуқ жигари ва юраги
Сметанада товуқ жигари ва юраги

Сметанада товуқ жигари ва юраги

Темирга бой, тез ва арзон таом — юмшоқ жигар ва юрак қуюқ сметана соусида.

35 дақиқа4 кишилик

Масаллиқлар

  • Бақ-бақ товуқ юраги ва жигари — 800 г
  • Пиёз — 2 дона
  • Сабзи — 1 дона
  • Сметана — 200 г
  • Ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ
  • Ун — 1 ош қошиқ
  • Туз, қора мурч — таъбга кўра
  • Кўкатлар — тортиш учун

Тайёрлаш

  1. Юрак ва жигарни муздан туширинг. Юраклардаги ёғ ва томирларни кесиб олинг, жигарни йирик бўлакларга бўлинг.
  2. Товада ёғни қиздириб, пиёз ва қирғичдан ўтказилган сабзини юмшагунча қовуринг.
  3. Юракларни солиб 10 дақиқа, сўнг жигарни қўшиб яна 5 дақиқа қовуринг.
  4. Ун сепиб аралаштиринг, сметана ва 100 мл сув қўшинг, туз ва мурч солинг.
  5. Қопқоқ остида паст оловда 10 дақиқа димланг — жигарни ортиқча пиширманг, акс ҳолда қаттиқ бўлиб қолади.
  6. Кўкатлар сепиб, картошка пюреси, гречка ёки гуруч билан тортинг.

Рецептдаги маҳсулотларимиз

Барча маҳсулотлар →

Бошқа рецептлар

Барча рецептлар →
Товуқ паловЎзбек дастурхонининг қироли — товуқ гўшти билан енгилроқ ва тезроқ тайёрланадиган палов.90 дақиқа6 кишилик
Товуқ шўрваКартошка ва сабзавотли тўйимли уй шўрваси — совуқ кунлар учун энг яхши таом.90 дақиқа6 кишилик
Кўмирда товуқ шашликБақ-бақ шашлиги тайёр зираворланган ҳолда келади — фақат сихларга териб пишириш қолади.30 дақиқа4 кишилик